СУДЬЯНИНГ МАҲАЛЛАДАГИ УЧРАШУВИ
Жорий йилнинг 28 июль куни Жиззах вилоят суди Зомин туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда Зарбдор туманининг “Тоза уруғ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар ва юридик шахс вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида сайёр учрашуви бўлиб ўтди.
Судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.
Жумладан, мазкур Қарор билан 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилганлиги, бунда Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан планшетлар билан таъминланиши, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, республиканинг бошқа барча маҳаллаларида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилиши тартиблари белгилаб берилганлиги таъкидланиб ўтилди
Мулоқот давомида судьяларга фуқаролар томонидан ўзларини қийнаб келаётган бир қанча муаммолари юзасидан саволлар берилиб, ушбу саволлар юзасидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилиш якунида фуқаролар томонидан судьяларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди ҳамда учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, баҳс-мунозараларга бой тарзда якунланди.
И.Умаров
Жиззах вилоят судининг судьяси
Ш.Бегматов
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси