ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР ВА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР
Жорий йилнинг 22 июнь куни Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Бегматовнинг Зарбдор туманининг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизлар, шунингдек мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ва аҳоли билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда мамлакатимизда оила ва хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ҳамда юртбошимиз томонидан белгилаб берилган имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
Жумладан, айниқса жорий йилнинг 07 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони
ушбу соҳадаги янги-янги имтиёзларни назарда тутиб, хотин-қизларга янада кенг имкониятлар эшигини очиб берганлиги таъкидланиб ўтилди.
Шунингдек, суд раиси мазкур Фармон билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланиши, мазкур юридик шахсларнинг ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилиши белгилаб берилиши ва бошқа шу каби имкониятларни мисол қилиб келтириб ўтди.
Учрашув давомида суд раисига фуқаролар томонидан ўзларини қийнаб келаётган бир қанча муаммолари юзасидан саволлар бериб ўтилди.
Жумладан, уй-жойдан мажбурий чиқариш тартиби ҳамда кўп қаватли уйларда қўшнисининг кириш эшиги ташқи томонга қараб очилиши сабабли у билан келишмовчиликлар юзага келаётганлиги, ушбу масаларал юзасидан қайси ташкилотга мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида саволлар берилиб ўтилди.
Ушбу саволлар юзасидан суд раиси томонидан тегишли тартибда фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига оид муносабатлар юзасидан берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ш.Бегматов
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси