Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди.

Зарбдор туманида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди.

02 август 2022 йил
354
0

Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таклиф қилинган эди. Шундан келиб чиқиб, парламент томонидан 30 июлни «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Байрам сифатида айнан 30 июль таклиф қилинганлиги бежиз эмас, албатта. БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 3 майдаги 65-сессиясида қабул қилинган 65/275-сонли резолюциясида халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларни илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш имкониятини яратиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Мамлакатимизда Халқлар дўстлиги кунини нишонлашдан асосий мақсад — турли миллат ва элатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат. Ушбу кунда Ватанимизда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг ўз урф-одатлари ва асрий қадриятлари янада эъзозланади, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, ёнма-ён яшаб келишмоқда. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият каби ижтимоий соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига, унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Таъкидлаш жоиз, миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятимиз бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.

Зарбдор туманида ҳам ушбу сана муносабати билан дастлаб “Дўстлик” марафони ўтказилди. Сўнг “Хотира хиёбони”да турли миллат ва элатлар хос бўлган урф-одатлар ва буюмлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбирлар байрам дастурхони ва концерт дастурларига уланиб кетди. Турли миллат ва элатларга хос бўлган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Халқлар дўстлиги куни юртимизда яшаётган кўпмиллатли халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларнинг рамзий ифодасидир.

Зарбдор туман ҳокилиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар