Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

12 август 2022 йил
345
0

Хабарингиз бор, туманимизнинг барча сектор ҳудудларида, маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадига қаратилган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Бугун ана шундай учрашувлардан бири 1-сектор ҳудуди Навбаҳор маҳалласи ёшлари билан бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокими Зафар Рузиевга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. 

Учрашувда 18 га яқин ёшларнинг тиббий ёрдам, кредит, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар вақт ва маблағ талаб этилгани боис, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга бириктирилди. Ижроси назоратга олинди.

Ёшларга учрашув давомида сектор раҳбари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ўзини ўзи банд қилиш мақсадида пайвандлаш ускуналари, инкубатор ускунаси, тикув машиналари каби техникалар тарқатилди.

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар