Зарбдор туман 1-cектор ҳудудидаги “Ёшлик” МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбарлари учрашуви” бўлиб ўтди.
Бугун, 21 апрел куни Зарбдор туман 1-сектор ҳудудидаги Ёшлик МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбарлари учрашуви” бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман раҳбарларига мурожаат қилишди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.
Қабул давомида 27 дан ортиқ фуқаролардан турли мазмундаги таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа олишдаги муаммолар,тиббиёт бирлашмаси, шунингдек ишга жойлашиш ва ер олиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
18 га яқин мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар маблағ ва вақт талаб этганлиги учун ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Мурожаатлар ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати