Зарбдор туманида “Энг яхши маҳалла” кўрик танлови туман босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 6-106 “с”-сонли ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг 2022 йил 10 майдаги 5-18-с-сонли “Энг яхши маҳалла раиси” республика танловини ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан жорий йилнинг 12 август куни туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида “Энг яхши маҳалла раиси” республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда 24 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўзаро беллашдилар.
Зарбдор тумани “Энг яхши маҳалла раиси” кўрик танлови натижалари қуйидагича
“Энг яхши маҳалла раиси” кўрик танлови Зарбдор туман босқичида фахрли 1-ўринни “Тинчлик” МФЙ раиси Боймуродова Жумахол Норбоевна эгаллаб 1-даражали Диплом, эсдалик совға ҳамда кўрик танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
“Энг яхши маҳалла раиси” кўрик танлови Зарбдор туман босқичида фахрли 2-ўринни “Навоий” МФЙ раиси Бозоров Абдували Мавланович қўлга киритиб 2-даражали диплом ва эсдалик совға билан тақдирланди.
“Энг яхши маҳалла раиси” кўрик танлови Зарбдор туман босқичида фахрли 3-ўринни “Нуробод” МФЙ раиси Ризаев Зафар Эргашевич қўлга киритиб 3-даражали диплом ва эсдалик совға билан тақдирланди.
Шунингдек кўрик танловда қатнашган Адиробод, Тозауруғ ва Мустақиллик МФЙ раислари фаол иштироки учун маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Кўрик танловнинг иккинчи Жиззах вилояти босқичига йўлланмани қўлга киритган Тинчлик МФЙ раиси Боймуродова Жумахолга кейинги босқичда омад тилаймиз!
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати