Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва етакчилар учун муҳим семинар ташкил этилди
Бугун Зарбдор туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 9 июндаги Б-23-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Ф.Салоҳиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарбдор туман халқ қабулхонаси мудири Б.Араловлар Зарбдор туманидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва етакчиларига бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда суҳбатлашишди.
Унда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва етакчиларининг маҳалладаги ўрни, асосий вазифа ва мажбуриятлари ҳақида сўз олиб борилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати