Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси – назоратда
2022 йил - чорвачилик тармоқларини жадал ривожланиш даври бўлди - десак муболаға бўлмайди. Шу давр мобайнида соҳанинг мустаҳкам қонунчилик базаси шаклланиб, ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди.
Хусусан, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва амалдагилари назоратга олинди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748 сон қарорига мувофиқ чорвачилик субъектларидаги хайвонларни идентификатция қилиш, уларни хисобга олиш, хисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда келтириб ўтилганидек чорвачилик субъектларидаги мавжуд йирик ва майда шохли моллар хамда бошқа қишлоқ хўжалиги хайвонларни белгтланган тартибда идентификатция қилиш сирғалаш, биркалаш, хужжатлар билан таминлаш ишлари белгинаган.
Хамда Жиззах вилоят хокимининг 16.03.2022 йилдаги №01-453 сонли йиғилиш қарори билан 2022 йилга мўжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Ушбу чорвачилиткни ривожлантириш дастуриниг 9-иловасига мувофиқ 2022 йилда чорвачиликка субъектларидаги мавжуд йирик ва майда шохли моллар хамда бошқа қишлоқ хўжалиги хайвонларни белгтланган тартибда идентификатция қилиш режали график қилиниб белгтланган шунга асосан Зарбдор тумани жорий йилнинг 1 чорагада 939 бош қорамоллар ва 2141 бош қўй эчкилар, 2 чорагада 1252 бош қорамоллар ва 2854 бош қўй эчкилар 3 чорагида 1357 бош қорамоллар ва 3092 борш қўй эчкилар белгиланган тартибда идентификатция қилиш сирғалаш, биркалаш, хужжатлар билан таминлаш ишлари йўлга қўйиш белгилаб берилган.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг Зарбдор туман булими томонидан амалга ошириладиган ишлар дастури ишлаб чиқилди.
Хусусан туманда 40 дан ортиқ чорвачилик субъектларининг 3200 дан ортиқ йирик ва майда шохли моллар хамда бошқа қишлоқ хўжалиги хайвонларни белгтланган тартибда идентификатция қилиш сирғалаш, биркалаш, хужжатлар билан таминлаш ишлари Инспекция ходимлари томонидан назаратга олиниб тегишли хужжатлар билан таминлашга эришилди.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда соҳа олимлари олдида турган энг муҳим асосий вазифалар ва илмий тадқиқот ишларини амалиёт билан кенг қамровли олиб бориш орқали ҳудудларда илм-фан ютуқларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва бошқа норматиқ ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилган ва бу борада чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш инспекторлари томонидан жойларда тегишли амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Инспекциянинг Зарбдор тумани
чорвачиликда насилчилик ишини
назорат қилиш катта инспектори
Ш.Ш.Саттаров