Фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиш бўйича тавсиялар
Зарбдор туман аҳолисининг катта қисмида томорқа ва чорва моллари борлигини инобатга олиб, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш тафсиялари берилди.
Жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори 46-бандида Қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш‚ шунингдек, томорқа хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан банд бўлган шахсларга меҳнат стажини ҳисоблашда, агар ушбу шахс ушбу календарь йилнинг камида 9 ойи мобайнида:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — бадаллар;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўлаган бўлса, пенсия тайинлаш учун иш стажига тўлиқ календарь йил қўшиб ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган шахслар, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда етиштириш жисмоний шахслар томонидан:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўловни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган миқдорда тўланган тақдирда, қорамол етиштириш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш ҳамда парранда парваришлаш билан банд бўлиш даврлари Қонунга мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг ушбу бандида, шунингдек, 44-бандида назарда тутилган иш стажини ҳисоблаш тартиби Қонунга мувофиқ пенсиялар тайинлашда қўлланади.