Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманидаги ташкилотларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакаси оширилмоқда

Зарбдор туманидаги ташкилотларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакаси оширилмоқда

20 октябрь 2022 йил
138
0

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги” 582-сон Низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади.

Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади.

Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг ҳисобидан қопланади.

Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади.

Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

  • таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш;
  • ходимларнинг иш жойида ўқитиш;
  • масофавий таълим орқали ўқитиш.

Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади. 

Зарбдор туман Адлия бўлими ходими А.Абдуваитов

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар