Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилганлигидан хабардормисиз

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилганлигидан хабардормисиз

29 ноябрь 2022 йил
323
0

Мамлакатимизда оила бюджети даромадларини ошириш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор чоралар кўрилмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этиш белгилаб берилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2022 йил 4 ноябрдаги 645-сонли қарори билан “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Низомга кўра Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Шунингдек, Жамғарманинг асосий вазифалари ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра Жамғарма хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини қайтармаслик шарти билан тўлаб бериш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш вазифаларини бажаради.

Эьтиборли жиҳати шундаки, Жамғарма маблағлари қўйидаги асосий йўналишлар учун сарфланади:

хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этишда ҳамда шундай фаолият учун белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар ажратишда тижорат банкларида ресурслар ва депозитлар жойлаштириш орқали кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш;

хотин-қизларга ва уларнинг бандлигини таъминловчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда субсидия ва грантлар, шу жумладан, уларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этиш учун субсидиялар ажратиш;

ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизларни касбларга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Васийлик кенгаши томонидан ишлаб чиқилган тартиб асосида грант маблағларини ажратиш;

зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларнинг мослашувига ва саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларни ҳамда уларнинг бўлинмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, ўрганишлар давомида аниқланган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга кўмаклашиш харажатларини молиялаштириш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини қайтармаслик шарти билан тўлаб бериш;

оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўтказиладиган республика миқёсида ҳамда халқаро тадбирларни ташкил этишга, Ўзбекистон делегациясининг халқаро тадбирларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни қўллаб-қувватлаш;

Республика хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, унинг ҳудудий бўлинма (филиал)ларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларда ташкил этилган ўқув курсларининг мутахассисларига соатбай ҳақ тўлаш;

«Аёллар маслаҳат кенгашлари» ва маҳаллаларда фаолият юритаётган бошқа жамоатчилик тузилмалари аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, шу билан бирга, тезкор тиббий ёрдамга ёки жарроҳлик амалиётига муҳтож, кам таъминланган оила вакилларини (жинси ва ёшидан қатъи назар) даволатишга ва уларнинг соғлом ҳаётга қайтишига моддий кўмаклашиш;

олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказиш;

янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этиш.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг ташкил этилиши  ҳамда Жамғарманинг мақсад ва вазифаларининг белгиланиши ҳозирги кунда хотин қизларимизнинг ҳаётини, яшаш тарзини янада яхшилаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уй-жой шароитини яхшилаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий ёрдамга ёки жарроҳлик амалиётига муҳтож, кам таъминланган оила вакилларини жинси ва ёшидан қатъи назар даволатишга ва уларнинг соғлом ҳаётга қайтишига моддий кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими мудираси

Д.Неъматова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар