Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва Коррупцияга қарши курашиш барчамизни умумий вазифамизга айланиши лозим.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва Коррупцияга қарши курашиш барчамизни умумий вазифамизга айланиши лозим.

19 декабрь 2022 йил
196
0

 Мамалкатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган ва тезкор суратларда ўсишда давом этаётган иқтисодиёт ҳамда барча соҳаларни қамраб олаётган рақамли технологиялар ва комуникациялар асрида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, унга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва заминини яратиш заруратини туғдирқмоқда, жумладан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича кенг жамоатчликни жалб қилган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва баҳолаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг статистик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уларни давлат статистика органларига тақдим этиш, фуқароларни, айниқса хотин-қизларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги, шунингдек ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот-маърифий фаолиятни амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлашнинг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, тазйиқ ва зўравонлик содир этиш хавфи бўлган гуруҳларга мансуб шахсларга ёки уларни содир этган шахсларга нисбатан олдини олиш чораларини амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга ва уларни ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш, айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сонли қарори «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат хаётининг барча сохаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида чиқарилганлиги Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланган.

Коррупцияга қарши курашиш сохасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиклаштириш ва хамкорлигини таъминлаш, аҳолининг хуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга оид хуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш, коррупциянинг холати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда тахлил этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу сохадаги мавжуд ташкилий-амалий ва хуқуқий механизмларнинг самарадорлигини бахолаш, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу сохадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича худудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиклаштириш юзасидан коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилган.

Коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқлар ва миллатларнинг адолат ва қонун устуворлигига бўлган ишончига, умидига путур етказадиган хавфдир, халқаро миқиёсидаги коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида дунё мамлакатларида - коррупция муаммосини тубдан тушуниш ва коррупцияга қарши курашишнинг аҳамиятини ошириш мақсадида халқаро хужжат қабул қилиш зарурияти юзага келди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги 53-сессиясида қабул қилинган резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланиши белгиланди. Ушбу конвенцияни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда ўз қонунчиликларига ва уни бузмаган холда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва тарқатма материаллар чоп этилади, Аммо Резолюцияда ушбу куни кенг нишонлаш, маълум тадбирларни ўтказиш бўйича унга қўшилган давлатларга хеч қандай мажбурият қўйилмаган. Бу эса албатта Резолюциянинг ўзига хослигидир.

Юртимизда ҳам халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизм асослари яратилмоқда. Ўзбекистоннинг 2008 йили БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.

Амалий ишларнинг натижаси сифатида қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг асоси ҳисобланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 2017 йил янаврда қабул қилиниши – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги №ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада “такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2020 йил 29 июнь кунги ПҚ-4761-сонли “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ушбу иллатга қарши аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш керак, коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ҳар бир меъёрий хужжат Юртимизнинг эртанги коррупциясиз ҳаётига қўйилаётган катта қадамлардир. Муаммоларни ҳал қилиш учун барчамиз масъуллигимизни, фақатгина давлат органлари томонидан масалани ҳал қилишга қаратилган харакатлар амалга оширилиши эмас, балки махалла фуқаролари томонидан ташаббус билан чиқилиши лозим, давлат рахбари томонидан олиб борилаётган ислохотларни амалга оширишда барчамиз масъулмиз.

 

Жиззах вилоят суди судьяси Л.Мамаражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар