БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ.
Президентнинг 11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,
Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:
250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,
325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;
150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.
Масалан, агар оилада 3 нафар бола бўлса ва уларнинг энг кичиги 3 ёшга тўлмаган бўлса, юқоридаги тартиб бўйича уч нафар болага 575 000 сўм пул тўланади яъни;
(325 000 + 150 000 + 100 000 = 575 000).
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлими
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)