Ўзини ўзи банд қилган давр учун пенсия автоматик ҳисобланади
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз фаолиятларини расмийлаштиришларини соддалаштириш, якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни ПҚ-4742-сон қарорлари имзоланди.
Ушбу қарорда ўзини ўзи банд қилган фуқароларга жорий йилнинг июль ойидан бошлаб кўплаб имкониятлар яратилди. Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилиб, 68 тага етказилди (аввалги тартиб бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқароларга рухсат этилган фаолият турлари сони 24 тани ташкил этган).
Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бекор қилиниб, ўзини ўзи банд қилганларга махсус мобиль илова ёҳуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди (рўйхатга олиш далили матрицали штрих код - QR-код билан тасдиқланади);
-ўзини ўзи банд қилганлар ижтимоий солиқни йилига камида бир баробарида базавий ҳисоблаш миқдорида маблағ тўлаш эвазига йил давомида расмий равишда фаолият юритишлари мумкин.
Энг асосийси ушбу талабларни бажарган тақдирда фуқаролар келгусида пенсия ёшига етганларида пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек, фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси ва Пенсия жамғармаси ўртасида ўзини ўзи банд қилган шаҳслар томонидан тўланган ижтимоий солиқлари тўғрисида ахборот алмашуви йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, ўзини ўзи банд қилган шахслар пенсияга чиқишларида улардан тўланган ижтимоий солиқлар тўғрисида ҳеч қандай қоғоз шаклида маълумот талаб этилмайди.
Юқоридагиларга мувофиқ, фуқароларга кексайганда ёки меҳнат қобилиятларини йўқотганларида пенсия билан таъминланишлари учун Республика раҳбарияти томонидан берилаётган ушбу имконият ва имтиёзлардан фойдаланишларини тавсия этамиз.
Зарбдор туман Пенсия жамғармаси