КОРРУПЦИЯ- РИВОЖЛАНИШГА ТЎСИҚ
Коррупция нима? Бу ҳақида ҳамманинг ўзига яраша қарашлари ва тушинчалари бор.Қонунда унга куйдагича таъриф берилади: «Коррупция- шахснинг ўз лавозимидан, шахсий манфаатлари ёки ўзларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий фойда олиш мақсадида, низомга карши йўллар орқали фойдаланиш, шунингдек, бундай фойдани қонунга мос бўлмаган таризда тақдим етиш».
Дунёда коррупциянинг турлари ва кўринишлари жуда кўп. Унинг келиб чиқишининг сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўллари топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўзказган. Турли кўрсаткич ва рақамли жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Хаттоки, коррупциянинг хилма- хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу бўйича ишлар ва тадқиқиотлар узвий равишда давом етмоқда.
Ижтимоий-тарихий ҳолат, фуқороларнинг ҳуқуқий дунёқараши, давлат тузилиши, иқтисодий ривожланиш омилларидан келиб чиқиб, ҳар бир давлат коррупцияга қарши ўзига ҳос усулларни қўллаб, курашмоқда. Бу бўйича энг самарали йўл, ҳали топилмади. Аммо, ўз ҳолига ҳам ташланиб қўйилгани йўқ. Чунки, коррупция бир қарашда, оддий жиноятдек кўрингани билан, аслида унинг келиб чиқиши ва яшовчанлик сабаблари жуда мураккаб масала ҳисобланади.
Бир давлатда самара берган усул, бошқа давлатда яхши кўрсаткичга эга бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, ҳар бир мамлакат ва жамият коррупцияга қарши курашиш йўлини ўзи танламоғи лозим. Аниқроғи, қандай йўл тўғри эанлигини ижтимоий ҳолат белгилаб беради.
Лавозимли ёки маъсул шахс қандай қилиб коррупцияга қўл уради? Бунга қандай омиллар сабаба бўлади? Бу саволларга жавоб хар хил бўлиши мумкин. Аммо, бир нарса аниқ, сотадиган ва сотиладиган одам ҳеч бир вазифасини чин дилдан адо этмайди.
Коррупцияга таалуқли одам, қонунни бузишдан ташқари, ўзининг ким эканлиги, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканлигини ошкор этади. Бундай одам фақат иқтисодий жиҳатдан зарар етказибгина қолмасдан, давлатга, демократияга ҳурматсизлик қилиб, унинг шаънини оёқ ости қилади.
Бунга қарши курашишни биз кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳолатлардан бошлашимиз керак. Шифокордан яхшироқ маслаҳат олиш, навбатни тезлаштириш, рейтинг дафтарчасига яхши баҳо қўйдириш ва шунга ўхшаш ҳолатларда ўзимизни муносиб тутишимиз лозим.
Тўғри, кундалик ҳаётда турли ҳаракатларга дуч келамиз. Айрим вақтларда кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқлари поймол қилинади. Бундай ҳолатларда чорасизлик, инсонни эсангкиратиб қўяди. Нима қилишингни билмайсан. Бу ҳолатда инсоннинг олдида икки йўл туради. Биринчиси, бу ҳаракатни кўриб, кўрмаганликка олиш бўлса, иккинчиси бунга бепарволик билан муносабат қилмасдан, вазиятни ўрганиб, тегишли идораларга хабар бериш бўлиб ҳисобланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам, инсон ўзлигини ва кимлигини чуқур тушинган ҳолда ҳаракатланиши зарур. Коррупция-бизнинг умумий душманимиз!
Жиноят ишлари бўйича
Зарбдор туман судининг
раиси Ш.Х.Мирзаахмедов