Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш – ёшларнинг кундалик ҳаёт тарзига айланиши шарт.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш – ёшларнинг кундалик ҳаёт тарзига айланиши шарт.

25 апрель 2024 йил
134
0

Коррупцияга қарши таълимнинг долзарблиги ёш авлоднинг ушбу иллатга нисбатан фуқаролик позициясини шакллантириш зарурати билан боғлиқ. 

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси глобал коррупцияга қарши кураш жараёнининг фаол иштирокчисига айланди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда.
Давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимларини босқичма-босқич ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилди. Коррупция хавфини ўз вақтида аниқлаш, уларга олиб борадиган оқибат, сабаб ва шароитларни бартараф этиш, коррупция хавфи юзага келиши мумкин бўлган жойлар аниқланмоқда.
Коррупцияга қарши кураш мунтазам ўзгариш ва янгиланишларни талаб қилади. Шу боис, олдимизда бу қабиҳ ёвузликдан халос бўлиш учун бир қатор муҳим вазифалар турибди. Хусусан, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва  онгини ривожлантириш, ҳалоллик, поклик, тўғрилик (яхши ва ёмоннинг фарқига бориш) кўникмаларини сингдириш орқали коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш шулар жумласидандир.
Табиийки, мамлакатда ҳар бир ислоҳот, ўзгаришлар танлов асосида жамият учун фойда призмаси орқали амалга оширилади. Бу коррупцияга қарши кураш жараёнларида жуда муҳим. Зеро, коррупцияга қарши кураш ва уни бартараф қилиш Ўзбекистон халқи ва давлат тузилмаларининг умумий мақсадига айланди.
Экспертлар томонидан олиб борилган илмий изланишларга кўра, инсон умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилади ҳамда боланинг онги, асосан, 5-7 ёшда жадал шаклланиб, дунёни теранроқ англайди. Бу, жамиятга мослашадиган одамнинг маънавий дунёси, дунёқараши, билими ва салоҳияти мактаб ёшидан аввалги йилларда олган таълими билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Зеро, бола ҳаётининг дастлабки йилларида олинган билим ва таълим тошга ўйилган нақшдек муҳрланади.
Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, болада анъанавий ижтимоий қадриятларни шакллантириш ҳамда ахлоқий асосларни сингдириш муҳим тарбиявий жараён саналади. Коррупцияга қарши муросасизликни болага мактабгача ёшдан бошлаб сингдириб бориш зарур. Бунинг учун ёш авлодда коррупцияга қарши дунёқарашни, унга қарши курашиш кўникмаларини шакллантириш, ҳалол ва тўғри тарбиялаш, салбий ижтимоий ҳодисага муросасизликни тарғиб қилиш даркор. Ушбу натижага эришиш учун турли ёшдаги болалар билан ишлаш, шунингдек, суҳбатлар ва (мақол, матал, ибратли ҳикоялар) ўйин машғулотлари сонини кўпайтириш керак. Бу, ўз навбатида, коррупция ҳаракатларининг моҳиятини англаш имкониятини пайдо қилади.
Коррупцияга қарши таълим болалар ахлоқий шаклланиш жараёнининг бир қисми бўлиб, ҳалол шахсни тарбиялашнинг муҳим асосидир. Мутахассислар фикрича, коррупцияга қарши таълим унинг олдини олиш борасидаги хатти-ҳаракатларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, таълим соҳаси коррупциянинг олдини олиш, айниқса, болаларга коррупцияга қарши ўқув материалларини тақдим этиш орқали уларда мазкур ёвузликка нисбатан муросасизликни шакллантириш учун хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим ёшидаги авлодда ғоя, кўникма, нотўғри хатти-ҳаракатлардан воз кечиш позициясини шакллантириш, ҳалол меҳнатга ўргатиш устувор вазифалардан бири саналади. Зеро, бунда болаларда коррупцияга қарши фуқаролик позицияси, дунёга нисбатан инсоний муносабат, она Ватан ва оиласига муҳаббатни шакллантириш учун зарур бўлган туйғуларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги босқичда коррупцияга қарши таълим, бу – онг ва маданиятни ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши дунёқарашни шакллантириш мақсадида болаларни қўшимча ўқув дастурларига таянган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашнинг мақсадли жараёни.
Коррупцияга қарши таълим болаларда бу иллатга қарши дунёқараш, ахлоқий эътиқод, ҳис-туйғуни шакллантириш ва шу билан биргаликда коррупция ҳақидаги тасаввурларни янада кенгайтиришга имкон беради.

Болаларда коррупцияга қарши таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
– Болаларга меҳрибонлик, ҳамдардлик, ҳурмат, эҳтиром, масъулият ҳисси нима эканлигини тушунтириш.
– Болаларда жамиятга, меҳнатга, атрофдаги одамлар ва ўзига нисбатан ахлоқий муносабатлар, шунингдек, виждон, ростгўйлик, масъулият каби ахлоқий меъёрларни шакллантириш.
– Олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали шахснинг билим орттириш фаоллиги ва ижодкорлигини ривожлантириш, бу ерда асосий вазифалардан бири муаммоли ҳолатларга ечим топишда тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасида ўзаро ҳамкорлик мулоқотини ривожлантириш.
– Гуруҳ ва ўйин шакллари орқали тарбияланувчига тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларини такомиллаштириш.
Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши таълимни таъминлаш механизмлари – аввало, тарбиячилар билан ташкилий-услубий ҳамда ўқув-услубий ишлар, хусусан, соҳада тарбиячининг касбий маҳоратини шакллантириш, коррупция оғир жиноят ва мамлакат ривожига жиддий тўсқинлик қилувчи, шунингдек,  жамият учун ижтимоий хавф туғдирувчи ҳодиса эканлигини тушунишга қаратилган қатор тадбирларни ташкил этиш, турли танловларни ишлаб чиқиш, тарбиявий ўйин дастурларини яратиш ҳамда улардан фойдаланишни ўз ичига олади.
Бир сўз билан айтганда, коррупциянинг жиноят эканини ва унга нисбатан тоқатсиз бўлиш ғоясини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бош мақсадлардан бири саналади. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш – ёшларнинг кундалик ҳаёт тарзига айланиши шарт.


Қуралов Бекзод

Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги сув хўжалиги

объктларини хавфсизлигини ва сувдан

фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар