Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Эгамбердиев ўқитувчилар билан учрашди

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Эгамбердиев ўқитувчилар билан учрашди

25 апрель 2024 йил
155
0

Жорий йилнинг 25 апрель куни Зарбдор туманида жойлашган 1-мактаб биносида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Эгамбердиев томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-889-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги “Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-18-сонли Фармони ҳамда “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида “Демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доимо устувор” мавзусида тўғрисида давра сухбатлари ташкил этилиб, мазкур қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилганлиги ҳақида маърузалар билан чиқиш қилди. 

Хусусан, апелляция  ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг заммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар