Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида имконияти чекланган фуқароларга ўқув семинари бўлиб ўтди.

Зарбдор туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида имконияти чекланган фуқароларга ўқув семинари бўлиб ўтди.

04 февраль 2022 йил
262
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, УЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” ги ПҚ-57 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Зарбдор туман ҳокимлиги ташаббуси билан Зарбдор касб ҳунарга ўқитиш марказида жорий йилнинг 4 феврал куни Зарбдор туман ногиронлар жамияти ходимлари ҳамда 34 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар  ташриф буюришди. Мазкур фуқаролар ўқув марказида мавжуд касблар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди, дарс жараёнлари билан таништирилди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Мазкур фуқароларнинг 24 нафари ўзлари қизиққан сохалар бўйича ўқиш истагини билдиришди.

Бундан ташқари Зарбдор касб-ҳунарга ўқитиш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-августидаги ПҚ-4804 сонли қарорига асосан Ўзбекистон Ренспубликаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги тасарруфида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур марказда 17 турдаги “Тикувчилик”, ”Ошпаз-андолатчи”, “Ёш болалар тарбиячиси ва қарияларни парваришловчи (Энага)”,  “Аёллар сартароши”,  “Эркаклар сартароши”,  “Болалар массажи”,  “Бухгалтерия“,  “Хорижий тил курслари”,  ”Компютер АТ”,  “Мебел устаси”,  “Электромонтиёр”,  “Сантехник”,  “Электргазпайвандчи”,  “Қишлоқ хўжалиги соҳалари” ишчи касбларга Зарбдор тумани ва туманга қўшни туманларда жойлашган  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмалари асосида ҳамда касб эгаллаш истагида бўлган ишсиз фуқаролар ўзлари танлаган йўналишлари бўйича мутахассисликларга эга бўлмоқдалар.

Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар