Умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиларига семинар ташкил этилди
Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан Зарбдор тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирокида 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда 2022 йилда кўзда тутилган истиқболдаги вазифалар, масъулларнинг маънавий-маърифий ишларда масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида туманда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фаол бўлган масъуллар ташаккурномалар билан тақдирланди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)