Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

09 февраль 2022 йил
549
0

Жорий йилнинг 9 февраль куни Зарбдор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва маҳаллий ОАВ журналистлари иштирок этишди.

Сессия кун татибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш Кам таъминланган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда уларга даромад яратиш орқали “Темир дафтар” дан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг ижроси ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар