Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “8 МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ” кенг нишонланди

Зарбдор туманида “8 МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ” кенг нишонланди

07 март 2022 йил
445
0

Зарбдор тумани ҳокимлиги катта тантаналар залида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Туман ҳокими Рузиев Зафар Шаропович тадбир иштирокчиларини, қолаверса бутан тумандаги хотин-қизларни байрам билан табриклаб, байрам совғалари улашди.

Туман маданият бўлими хонандалари ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар мунис аёлларимиз, мўътабар онахонларимиз, гўзал опа-сингилларимиз шаънига битилган шеърлар, гўзал куй-қўшиқлар  ижро этишиб, рақсга тушишдилар.

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор. Дунёда "муқаддас" деган сўзга энг муносиб зот ҳам - Онадир. Онани эъзозлаш - бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз.

 Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар