Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Бугун Зарбдор туманида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Зарбдор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Эржигитов сўзга чиқиб Зарбдор тумани бўйича 24 та маҳалладан 16 таси, яъни 66.6 % санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинди, лекин қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилмаганлиги.
Туман ҳокими ўринбосари мулоқот давомида иштирокчиларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021 куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида туман бўйича жами 1 млн 254 минг 700 дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилганлиги.
Туманнинг барча ҳудудларида 507 минг 700 дона экилиб, куз мавсуми учун режа 96 %га бажарилгани;
Йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар:
Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи қониқарсиз ташкил этилганлиги.
Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун мажбурий тўловлардан дебитор карздорлик 493 млн сўмни ташкил этаётганлиги.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят прокуратураси томонидан ташкил этилган ишчи гурулар 2021 йилнинг куз мавсумида жойларда кўчатларни экиш жараёнида экилган кўчатларни ошириб ёзилиши, суғориш тизимлари мавжуд эмаслиги ҳамда агротехник коида талабларига риоя қилмасдан экилган ҳолатлар аниқланиб, вилоят ҳокимлигига таҳлилий танқидий маълумотлар такдим этиб борилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, кўчат экувчи субъектларга аникланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан огоҳлантиришлар берилган.
Туман бўйича 24 та маҳаллалардаги санитар тозалаш хизматлари билан камраб олинмаган 8.3 минг нафар аҳоли санитар тозалаш хизматлари билан (72 %) қамраб олинади. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси оширилади.
Халқ таълими (32 та), мактабгача таълим (13 та) ташкилотлари 45 та та чиқинди контейнерлари билан таъминланади.
Худуддаги 280 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш чоралари кўрилади.
Санитар тозалаш хизмалари кўрсатганлик учун муддати ўтган дебитор карздорликларни 42 %га қисқартирилади.
Вилоят ҳокими томонидан 03.01.2022 йилда тасдиқланган 15.01.2022 йилда вилоят ҳокимлигида №01-60-рақам билан рўйхатга олинган 2022 йилнинг баҳор мавсумида кўчат экишнинг прогноз кўрсатгичларига асосан 2022 йилнинг баҳор мавсумида 821 минг 709 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, кўчат экиш ишлари доимий назорат килиб борилади.
“Вилоят ҳокимининг 2022 йил 10-январдаги 1 1-3-0-Q/22-coнли қарорининг ижроси тўғрисида’ги 42-3-48- Q/22-сонли қарорига асосан туман ҳудудида 6 гектар майдонда “Яшил боғлар” барпо этиш бўйича тасдиқланган дастур асосида бажарилиши назоратга олинади.
Бир турдаги дарахт кўчатлар экилган намунавий кўчалар ташкил этиш ишлари белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилади.
Тумандаги барча саноат корхоналари ҳудудлари ва унга туташ ҳудудларда чанг-газларни ўзида тутиб қолувчи йирик баргли дарахтлар экилади.
2022 йилдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз таъминланишини келишиб олинди.