Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

08 февраль 2022 йил
321
0

Зарбдор туманидаги Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси томонидан “Rost24” телеграм каналига Тинчлик МФЙда чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилишган.

Мазкур мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати А.Азимов, Зарбдор туман ҳокими ўринбосари А.Эржигитов, Тинчлик МФЙ раиси Ж.Боймурдова, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Пардабоев ҳамда туман ҳокимлиги матбуот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Аҳоли ушбу мурожаатни йўллашдан олдин тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларига муаммони айтишганми? Ушбу чиқиндилар қанча муддат олиб кетилади? Бундай ҳолатга келишида кимлар айбдор?

Лавҳада кўрсатилган ҳолат жорий йилнинг 4 феврал куни тасвирга олинган.

Жорий йилда дастур асосида Тинчлик маҳалласининг қолган йўлаклакларига бетон йўлаклар, кўча ёритгичлари ўрнатилиши режалаштирилган.

Лавҳадаги ҳолатга ойдинлик киритиш учун Тоза ҳудуд ДУК Зарбдор туман филиали бошлиғи Илҳом Эргашев билан суҳбатлашдик.

- Тоза ҳудуд ДУК Зарбдор туман филиали 2019 йилдан фаолиятини бошлаган. Аҳолидан чиқадиган маиший чиқиндиларни график асосида олиб чиқиб кетиш фаолиятини йўлга қўйган. Тоза ҳудуд ДУК Зарбдор туман филиалида 7 та махсус, 1 та суюқ чиқинди ташишга мўлжалланган автомашиналари мавжуд. Тумандаги 16 та маҳаллага белгиланган график асосида хизмат қилади. 16 та маҳалладан маиший чиқиндиларни ҳафтада бир марта график асосида олиб кетилади. 16 та маҳалланинг ҳар бир хонадони билан шартномалар тузилган бўлиб, ҳозирги кунда аҳолининг 380.0 млн. сўм дебитор қарздорлиги мавжуд. Ушбу қарздорлик иш суратининг пасайишига ҳам олиб келади. Аҳолидан шуни илтимос қилиб қолардикки, чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ташлашларини ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраб қоламиз. Ўз вақтида тўловларни амалга оширишса, техникаларимизнинг ҳаракатланиши ҳамда ишчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида олишига имкон яратилади. Махсус чиқинди хоналар қурилган уларгандан сўнг бир йил ўтар-ўтмас эшиклари ва панжара дарвозалари ўғирлаб кетилган ва бу бўйича тегишли ташкилотга мурожаат қилганмиз, - дейди суҳбатдошимиз.

Чиқинди ташиш энди ҳафтада икки марта амалга ошириладиган бўлди.

Ушбу маҳалланинг раиси, ҳокимият вакиллари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига мурожаат этганида ҳам масалага шу ернинг ўзида ечим топилар эди.

Наҳотки чиқинди ташлаш учун чиққан одам олиб келган ахлатини шу махсус чиқинди қутисига ташлаб кетиши шунчалик қийин бўлса? Ота-оналари томонидан ёш болаларга бериб юборилган чиқиндилар қутига эмас унинг атрофига отиб юборилмоқда. Бу ҳолатни кўриб турган шу ерда яшаётган ёши катта инсонлар қутини ичига ташлаб кет “барака топгур” деб бир оғиз айтишга ботина олишмаса. Ахир энг катта душман бу бефарқликку. Кичик эътиборсизлик натижасида катта муаммолар келиб чиқмаслигига ким кафолат беради.

Бугун ўзимиз ўз уйимизни яшаб турган жойимизни сақламас эканмиз, фарзандларимизга тўғри тарбия бера олмасак, эртага бунинг оқибатлари салбий бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар