Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Тумандаги иссиқхонлар фаолияти юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

Тумандаги иссиқхонлар фаолияти юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

25 март 2023 йил
495
0

Зарбдор тумани ҳудудидаги маҳаллаларда иссиқхоналар фаолияти ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан жорий йилнинг 25 март куни маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди. 

Туманда мавжуд 10366 та шундан 10106 та аҳоли томорқа ер эгалари 260 та деҳқон хўжаликларига  ажратилган 855,3 гектар экин майдонидан

- 2023 йил ҳосили август-сентябрь ойида пиёз ва саримсоқ пиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган экинлар жами 104.0 гектар бўлиб, август-сентябрь ойида 12.3 гектар пиёз ва 18.0 гектар саримсоқпиёзи жами 30.3 гектар, ноябр-декабр ойида тўқсонбости усулида экилади жами 66.6 гектар ер майдонга  19.3 гектар пиёз, 14.8 гектар сабзи, 17.7 гектар кўкатлар ва 4.7 гектарга карам экинлари экилган.

- эртаки экинлар 771,2 гектарига эртаки экинлар экиш, шундан 541,0 гектар сабзавот, 10,4 гектар полиз, 165,8 гектар картошка, 1,9 гектар дуккакли экинлар ҳамда 52,1 гектар бошқа турдаги экинлар экиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг шу бугунги кунгача жами 155,6 гектар, шундан 82,9 гектар сабзавотлар, 72,7 гектар картошка экинлари экилган. Режага нисбатан 20,0 фоиз.

Аҳоли томорқарларида етиштириладиган жами 14390,4 тонна, шундан 1832,5 тонна тўқсонбости, 7906,0 тонна сабзавотлар, 166,0 тонна полиз, 4105,0 тонна картошка, 2,6 тонна дуккакли, 379,2 тонна бошқа сабзавотларни ташкил қилади.

Унингдек тумандаги Оқбулоқ МФЙда жойлашган оилавий тадбиркор Акмал Қодиров хонадонида ташкил этилган 15 сотихли иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Бугунги кунда иссиқхоналар анча оммалашиб кетган, ўзимиз оиламиз учун ва маҳалламиз фуқаролари учун лимон, редиска, помидор ва кўкатлар етиштириш билан шуғулланаман. 15 сотих майдонга экилган полиз экинларини оила аъзоларим билан биргаликда парвариш қиламиз. Оила аъзоларимизнинг 5 нафарини шу иссиқхонада банд қилганмиз, - дейди тадбиркор Акмал Қодиров.

Тумандаги бошқа маҳалла ва қишлоқлар(Андижон МФЙ, Равот МФЙ, Тараққиёт МФЙ)да ҳам кўзга кўринарли иссиқхоналар ҳам мавжуд.

Туман бўйича 2023 йилда 356 та (4,6 гектар) иссиқхона ташкил қилиш режалаштирилган.

Меди-тур иштирокчиларига иссиқхоналарни қуриш тартиблари, экиладиган ўсимликлар парвариши  ҳамда олинадиган фойдалар ҳақида тушунчалар берилиб, маҳаллий журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Зарбдор туман Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
23 февраль 2022, Среда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар