РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Sizdantelegram” телеграм каналида тарқалган “Cув беришмаса ҳам ҳеч бўлмаса насос ажратишса эди...” сарлавҳали моқола юзасидан расмий муносабат.
Зарбдор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маълумотига кўра, сўнги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кузатилаётган сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида сув ресурсларини бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув муносабатларини янада такомиллашитириш, шунингдек, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш юзасидан кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Респбликаси Президентининг Сув ресурсларини бошқариш уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда сув муносабатларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланди. Қарорда сув хўжалиги тизимидаги барча насос станцияларида электр энергияси истеъмолини назорат қилиш “Онлайн” тизимига ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларга сув етишмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган Зарбдор тумани “Й.Қурбонов” ФХҲУ ҳудудидаги “Фидокор Садир” фермер хўжалигининг суғориладиган ер майдонлари жами 237,5 гектар бўлиб, шундан экин экиладиган майдонлари 108,3 гектарни ташкил қилади. Ушбу фермер хўжалиги тумандаги ДМ-2 каналининг энг охирги сув олиш қулоғидан фойдаланади. Яъни, сув танқислиги даврида ушбу ҳудудга сув келиши жуда оғир бўлиб, ҳолатни бартараф этиш учун бугунги кунда сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда суғориш ишларини амалга ошириш лозим. Қўшимча қилиб шуни таъкидлаш керакки, жорий йилнинг январ ойидан буён нафақат “Фидокор Садир” фермер хўжалиги балки тумандаги қариийб 30 фоиз суғориладиган майдонлар туманга кириб келаётган сув ҳажмининг камлиги туфайли кафолатли сув билан таъминланмади. Шу билан биргаликда, “Пахтакор ТЕКС” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан туманда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача туманда 1137 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган бўлиб, жорий йилда яна 3300 гектар майдонда томчилатиб суғориш ва 400 гектар майдонларда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ишлари режалаштирилган. Туманнинг 2022 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга бўлган талаби 401 млн.м3 бўлиб, амалда 300 млн.м3 кубга яқин сув билан таъминланиши назарда тутилганлигини инобатга олиб, етишмайдиган 101 млн.м3 сув ҳажмини қоплаш учун юқорида кўзда тутилган 3700 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни қўллаш ўта муҳим вазифа қилиб белгиланган. Бундан ташқари, суғориш ишларини амалга ошириш учун сув танқис бўлган фермерлар билан тик суғориш қудуқларини ковлаш ва томчилатиб суғориш бўйича уч томонлама шартномалар имзоланмоқда ва бугунги кунга келиб 12 та тик қудуқ қазиш ишлари якунига етказилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Фидокор Садир" фермер хўжалиги бугунги кунга қадар электр энергиядан бўлган қарздорлиги 49,124 млн сўмга етганлигини, бунинг натижасида фермер хўжалигининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсирини олдини олиш ҳамда фермер хўжалигининг 2022 йил ҳосили учун етиштираётган қишлоқ хўжалиги махсулотларини кафолатли сув билан таъминлаш учун юқорида келтириб ўтилган кечиктириб бўлмас тадбирларни амалга ошириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун тумандаги соҳага алоқадор бўлган барча қишлоқ хўжалиги ташкилотлари “Фидокор Садир” ва шу каби сув таъминоти оғир бўлган фермер хўжаликларида зудлик билан юқорида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириши ва кўзланган ҳосилларини етиштиришларида амалий ёрдам берилишини маълум қиламиз.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати