Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман ҳокимлигида сиёсий маърифат соати ўтказилди

Зарбдор туман ҳокимлигида сиёсий маърифат соати ўтказилди

01 апрель 2022 йил
470
0

Бугун 1 апрел куни Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифат ўқув соати бўлиб ўтди. 

Жумладан ушбу сиёсий-маърифат ўқув соатида ҳам Зарбдор туман ҳокимлиги масъул ҳодимлари, секторлар раҳбарларининг котиблари қатнашди. 

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Назокат Гапуржанова, “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорининг  ўринбосари Ойбек Элмуратов,  Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Дилмурод Ражабоевлар маъруза қилди. Ушбу сиёсий-маърифий соатда Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг олтинчи йўналиши мазмун-моҳияти, Тошкент халқаро инвестиция форуми тафсил, Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби масалаларга тўхталиб ўтишди.

  

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар