Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

Зарбдор туманида “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

18 апрель 2022 йил
479
0

Зарбдор туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-декабрдаги “2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги-2022” бўлиб ўтади. 

Бугун “Тинчлик” МФЙ тасарруфидаги кутубхонаа бу йилги Китобхонлик ҳафталигини очилиш маъросими бўлиб ўтди

Ижодий учрашув шаклида ташкил этилган маросимда тумандаги эркин ижодкорлар, китобсевар ўқувчилар, маънавият-маърифат тарғиботчилари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар руҳиятида китобхонликка меҳр уйғотиш, бу орқали уларнинг маънавий-маърифий дунёсини бойитиш зарурлиги, таъкидлаб ўтилди.

Албатта, китобхонликни кенг тарғиб этишда бугунги кун китобхони талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор билан ёндошиш зарурлиги масъуллар томонидан қайд этилди. 

Тадбирда Республика маънавият маърифат маркази Зарбдор туман бўлими раҳбари А.Худойбердиев ва севимли шоиримиз Ҳаёт Шодмонлар билан “Аждодлар меъроси буюк хазина” мавзуидаги ижодий учрашувига уланиб кетди.

Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар