Зарбдор туманида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва ёшлар саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан медиа-тур ташкил этилди.
Жорий йилнинг 22 апрель куни Зарбдор туманда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва ёшлар саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ижроси юзасидан ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда ҳам бирқатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан Шодлик МФЙда “Ёшлар саноат зонаси” ташкил этилган бўлиб, ушбу ҳудудда жойлашган Betlis tekstil МЧЖ Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва Россия давлатига экспорт қилади. Экспорт ҳажми 300 минг долларни ташкил этади.
Ушбу маҳаллада кўплаб ишлаб чиқарувчиларни кузатиш мумкин. “Bo'ston poultry” МЧЖ қурилиш соҳаси учун синтфон ва бўёқлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади раҳбари Лапасов Жамшид ушбу фаолиятни 200 минг доллар банк кредити асосида 800 млн сўм ўз маблағлари ҳисобидан иш фаолиятини 3-чоракда ишга тушиши мўлжалланган 8 та қўшимча иш ўрни яратилади. Наврўз МФЙда биогумус етиштириш билан шуғулланувчи “Органик ўғит” МЧЖнинг иш фаолияти билан танишди.
Бундан ташқари туманда иссиқхона, томорқа хизмати, чорвачилик, паррандачилик, Кафе ва ресторан хизматлари, Қишлоқ хўжалиги ва Хизмат кўрсатиш каби бир қатор саноат ва ишлаб чиқариш обектлари билан медиа тур иштирокчилари таништириб ўтилди.
Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати