"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида 101 ёшли Аралов Қодирали бобо кўчат экди
"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги “Олтин водий” маданият саройи ҳовлисидаги боғга Шодлик МФЙда яшовчи 101 ёшли Аралов Қодирали бобо дарахт кўчати ўтқазиб, ушбу боғга муносиб ҳисса қўшдилар.
Отахон дуога қўл очиб, бугунги кунда юртимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга шукроналар айтиб, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин ва фарзандларимиз бахтли ҳаёт кечиришларини тилади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)