Пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар инспекция томонидан назоратга олинган
Айни кунларда Жиззах вилоятининг пахта далаларида ҳам ғўза парвариши билан боғлиқ муҳим агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Июнь ойи эса ғўза парваришида долзарб палла ҳисобланади.
Агротехник тадбирларнинг кечиктирмасдан, сифатли қилиб ўтказилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жиддий назоратга олинган.
Чунончи, Зарбдор тумани мисолида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йил туманда 9 минг 500 гектар майдонга чигит қадалиб, бугунги кунда ғўзалар шоналаш ва гуллаш фазаларига кирган. Яъни, шу-кеча кундузда 2 минг 429 гектар майдондаги ғўза кўчатлари 5-6 чин барг чиқариб, 7 минг 7795 гектари шоналаш фазасида ривожланмоқда.
-Мавсумга 176 та замонавий культиваторлар жалб этилиб, ушбу техникалар ёрдамида бир кунда 912 гектар, мавсум бошидан эса 4 маротаба ғўза қатор орасига ишлов берилди,-дейди Инспекциянинг Зарбдор туман бўлими катта инспектори Исломбек Умматов.-Бугунги кунга қадар, 31% майдонда
2-озиқлантириш ишлари амалга оширилиб, 32 минг 902 гектар пахта майдони чопиқдан чиқарилди. Бу ишларга 4 минг 700 нафардан зиёд ишчилар жалб қилинган.
Шунингдек, мавсумда қатнашаётган 76 та чуқур юмшатгичлар билан
19 минг 675 гектардан зиёд ғўза майдони чуқур юмшатилиб, ғўзани баргидан озиқлантириш тадбирларига 122 та пуркагичлар жалб қилинган. Бу каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда эса Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирларининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Хусусан, кундан кун бўй чўзиб, ривожланиб бораётган ғўза майдонларида барча агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича 145 нафар фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш хатлари ва 75 нафарига ёзма кўрсатмалар берилди.
Зеро, ҳосилнинг мўл бўлиши бугунги сайи-ҳаракатларга боғлиқ.
“Ўзагроинспекция” Жиззах вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати