“Ишонч” газетасининг 02.08.2022 йилдаги №94-сонида “Бемаслаҳат пиширилган ош каби ёхуд ҳужжатлар ижросида нега оворагарчиликлар юзага келмоқда? Мақоласи юзасидан расмий муносабат.
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши котибиятининг маълумотига кўра Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 12 майдаги 2-08/119-сонли хатига асосан “Зарбдор Дехқон бозори” МЧЖ томонидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 30.12.2020 йилдаги 102/17-сонли қарори ҳамда Зарбдор туман ҳокимининг 03.05.2021 йилдаги 437-сонли қарорларидан ҳамда туман ҳокимлигига юборилган хатларининг ижроси ўз муддатида ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси номига ёзган норозилик хати бўйича туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан 2022 йил 23 май куни ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида туман ҳокимининг 2019 йил 30 октябрда қабул қилинган 4428-сонли қарорига асосан Ойбек МФЙга кўчирилган “Зарбдор Дехқон бозори” МЧЖ фойдаланишга топширилган.
Туман ҳокими номига 2020 йил 4 ноябрда Навоий МФЙда яшовчи бир гуруҳ оқсоқоллар ва тадбиркорлар томонидан 2021 йил 16 апрел куни эски “Зарбдор Дехқон бозори” ҳудудини ободонлаштириш, савдо расталарни тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сотаётган туманимиз дехқонларига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича қилган мурожаатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармони, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 102/17-сонли қарори ҳамда туман ҳокимлиги қошидаги ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг баённомасига асосан Навоий МФЙ ҳудудидан “Зарбдор тайёрлов” МЧЖга савдо ва маиший хизмат кўрсатиш хизматини кўрсатишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вақтинча енгил конструкцияли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сотиш расталарини ўрнатиш учун Зарбдор туман ҳокимининг 2021 йил 3 майдаги 437-сонли қарори қабул қилинган.
Аммо, “Zarex Market Grop” МЧЖ рахбари О.Қулжонов томонидан Зарбдор туман ҳокимининг 2021 йил 3 майда қабул қилинган 437-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича Жиззах туманлараро маъмурий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. 2022 йил 16 февралда 5-1301-2202/14-сонли маъмурий иш Жиззах туманлараро маъмурий судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг “Zarex Market Grop” МЧЖ раҳбари О.Қулжонов Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 16 февралдаги 5-1301-2202/14-сонли ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилояти Маъмурий судига апелляция инстанциясига шикоят киритган. 2022 йил 13 апрелда Жиззах вилояти Маъмурий суди судлов хайьати томонидан апелляция инстанция шикоят иши кўриб чиқилиб, Жиззах вилояти Маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан, Жиззах туманлараро маъмурий судининг дастлабки ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилинган.
Бироқ “Зарбдор Дехқон бозори”МЧЖ раҳбари О.Қулжонов (“Zarex Market Grop” МЧЖ, “Зарбдор Дехқон бозори” МЧЖ корхоналар раҳбари битта фуқаро О.Кулжонов) томонидан Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 16 февралдаги 5-1301-2202/14-сонли ҳал қилув қарори ҳамда 2022 йил 13 апрелдаги Жиззах вилояти Маъмурий суди судлов хайьати томонидан апелляция инстанциянинг қарорларини инобатга олмай халқ депутатлари вилоят Кенгашига қилган мурожаатларини асоссиз деб ҳисоблаймиз. “Зарбдор Дехқон бозори” МЧЖ раҳбари О.Қулжонов суднинг ҳал қилув қарорлари устидан юқори турувчи судга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.
Хусусан жорий йилнинг 12 май куни муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифлари давомида ҳудудларда аҳолига қулай шарт шароитлар яратиш, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, рақобат муҳитини яратиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтириш мақсадида енгил конструкцияли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш расталарини барпо этиш топшириғи берилди.
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 102/17-сонли қарори ва Зарбдор туман ҳокимининг 2021 йил 3 майдаги 437-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари сунъий равишда ошишига йўл қўймаслик мақсадида “Зарбдор тайёрлов” МЧЖ корхонаси томонидан Навоий МФЙ ҳудудида енгил конструкцияли қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш расталари мажмуаси бунёд этилган.
Ҳозирги кунда мажмуа ҳудудида ижара шартномалари асосида 60 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши орқали бандлиги таъминланиб янги иш ўринлари яратилган, маскур тадбиркорлар белгиланган тартиб асосида қулай шароитларда фаолиятларини амалга оширмоқда.
Ҳудуд шаҳарсозлик нормалари, санитария эпидемология хавфсизлиги қоидаларига асосан ободонлаштирилиб, маҳаллий бюджетга қўшимча даромадлар тушиши таъминланмоқда.
Шу ўринда ҳар қандай муаммоларга бир томонлама ёндошмасдан батафсил ўрганишларини сўраб қоламиз.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати