Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 август куни Зарбдор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан турли масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш, туман прокуратурасининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2022 йил 1-ярим йилликдаги фаолияти, Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди, Зомин туманлараро иқтисодий суди ва Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида, Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2022 йил 25 июлдаги 2-08/174-сонли хатига асосан туман мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.