Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги

Зарбдор туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги

20 июль 2022 йил
281
0

Зарбдор туман адлия бўлими ходимлари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

Жумладан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуннинг асосий вазифалари, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш, ҳуқуқбузарлик-лар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, Тинчлик МФЙда 2022 йилнинг 6 ойида  ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбирларини мунтазаам равишда ўтказиш,  ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш лозимлигини айтиб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар