Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш

Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш

22 июль 2022 йил
343
0

 Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади.

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар