“Янгиланаётган Зарбдор”
“Янгиланаётган Зарбдор” туркуми доирасида шаҳарчасида янги бунёд этилган ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш мақсадида маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди.
Инсон учун тинчлик ва озодликдан қадрли неъмат бўлмаса керак дунёда. Зеро, ҳар бир куни тинч, осмони мусаффо, оиласида файзу-барака бўлган инсон ўз ҳаётидан рози бўлиб яшайди.
Зарбдор туманида ҳам ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳам бисёр.
Дастлаб, туман марказида бунёд этилган кутубхона фаолияти билан таништирилди.
Маълумки, кейинги йилларда маҳаллани ҳар томонлама обод гўшага айлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни мутолаага ошно этиш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор маҳалла марказларида замонавий кутубхона бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бу ўз навбатида ҳудудда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга тўла татбиқ этишга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, туман марказидаги “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида мўъжаз кутубхонанинг очилиши бу ерда яшовчи ўқувчи-ёшлар, ёши улуғ инсонлар, қўйингни, бутун маҳалла аҳлини хушнуд этди.
Китобнинг инсон маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини бойитишдаги ўрни борасида эса узоқ фикрлашиш, баҳслашиш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири бўлган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий ва кўркам кутубхоналар, маданий марказлар қад ростлаяпти. Ушбу кутубхона ва маҳалла маъмурий биноси 300.0 млн сўм туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қад рослади.
Бундан ташқари туман марказидан олисда жойлашган “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносига ҳам қуриб фойдаланишга топширилди.
Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати