Зарбдор тумани ҳудудидаги “Андижон” ва “Адиробод” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан медиа тур бўлиб ўтди.
Зарбдор тумани ҳудудидаги “Андижон” ва “Адиробод” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жорий йилнинг 30 май куни маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирокида медиа тур бўлиб ўтди.
Медиа тур иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан “Андижон” ва “Адиробод” маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган ишлар билан танишишди
2022 йилда Зарбдор туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида тумандаги “Андижон” МФЙ ҳамда “Адиробод” МФЙ ҳудудлари танлаб олинди.
Юқоридагиларга асосан, туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда жами 14044млн. сўм, шундан: республика бюджети маблағлар 8156 млн.сўм, маҳаллий бюджет маблағлардан 2 803 млн.сўм, тармақ кармоналар маблағлардан 884млн. сўм, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасн маблағлардан 414 млн. сўм, ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлардан 1761 млн. сўм, Ҳомийлик ва хайрия маблағлардан 26,0 млн.сўм маблағлар йўналтирилади ҳамда қуйидаги ишлар амалга оширилади.
Ички йўлларни яхшилаш (3 млрд 641 млн сўм)га жами 17,0 км йўлларга цемент-бетон, асфальт-бетон ва шағал ётқизилади. Натижада, тумандаги 30 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади.
Ичимлик суви таъминотини, оқова сув тармоқларини яхшилаш (4 млрд 515 млн. сўм) бўйича жами 17,5 км тармоқ ҳамда 5 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади, аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича жами (735,0млн.сўм) маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб шундан “Обод қишлоқ” дастурида режалаштирилган 5,6 км ҳаво тармоқларини янгилаш ва модернзация қилиш, 3 дона трансформатор ва эскирган таянч устунларни янгисига алмаштириш режалаштирилган.
Газ таъминотини яхшилаш (108,1 млн.сўм) бўйича жами 200 та газ баллони етказиб берилади. Натижада, Андижон ва Адиробод маҳаллалар аҳолисининг газ таъминоти яхшиланади.
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (25,0 млн.сўм) доирасида жами 3,8 км алоқа тармоғи тортилиб, махалла аҳолиси сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинади.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (1 547,0 млн.сўм) доирасида Андижон МФЙда 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси хамда Адиробод МФЙ 1 та мактаб таъмирланади.
Ҳудудларни ободонлаштириш (897,8 млн.сўм) доирасида 2 та маҳаллада жами 2,0 км пиёдалар йўлакчаси, 50 та кўчада тунги ёритиш тизими, Адиробод МФЙда 1,2 км ички ирригация тармоқларини қуриш ва 5 дона чиқиндихоналар қуриш ва таъмирлаш.
Уй-жой фондини ривожлантириш (750,0млн.сўм) бўйича 2 та маҳаллада жами 100 та якка тартибдаги ва 2 та кўп квартирали уй-жой таъмирланади. Натижада, аҳолининг уй-жой шароити яхшиланади.
Ўзини-ўзи бошқариш органлари, бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш борасида жами (1825,0 млн.сўм)га 2 та маҳалла бинолари, 6 та савдо мажмуалари, 4 та маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари барпо этиш режалаштирилган.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати