“Ташаббусли бюджет” жараёнда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш белгиланган.
Ушбу “Ташаббусли бюджет” жараёнида “Ойбек” маҳалласи худудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби таъмирлаш қўшимча бино қуриш бўйича таклифларини билдиришган эди.
Бугун "Ойбек" маҳалласи худудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 600 млн. сўм маблағ эвазига қўшимча ўқув биноси қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Зарбдор туманида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳоли фаровонлиги йўлидаги амалий натижасидир.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати