Зарбдор туманида “Ташаббусли бюджет” ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш белгиланган.
Ушбу "Ташаббусли бюджет" жараёнида "Равот" маҳалласи худудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби таъмирлаш бўйича таклифларини билдиришган эди.
Бугун "Равот" маҳалласи худудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 250 млн. сўм маблағ эвазига таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, Зарбдор туманида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳоли фаровонлиги йўлидаги амалий натижасидир.
Зарбдор туман Молия бўлими