Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани Лалимикор МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Зарбдор тумани Лалимикор МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

17 август 2022 йил
296
0

Туманда томорқадан самарали фойдаланиш, томорқа ерларидан 2-3 маротаба ҳосил олиш бўйича самрали тизим асосида фаолият йўлга қўйилган бўлиб, 10106 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 855 гектар экин майдонлари ажратиб берилган. 

Бунда асосий эътибор иссиқхоналарда ҳосил етиштириш, тўқсонбости экинларидан юқори ҳосил олиш, узумчиликни ривожлантириш ва аҳолига “Томорқа хизмати”лари МЧЖлар орқали хизмат кўрсатишга қаратилган.

Август-сентябр ойларида 98,0 гектар аҳоли томорқаларига тўқсонбости экинлар (45,9 гектарга пиёз, 52,1 гектарга саримсокпиёз) экиш ишлари давом эттирилмоқда. Бугунгача МФЙларда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмокда.

Лалмикор МФЙда август-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар экиладиган 5,9 гектар, шундан 2,2 гектар пиёз, 3,7 гектар саримсокпиёз майдонларда экиш режалаштирилган.

Зарбдор туманидаги “Лалмикор” МФЙда яшовчи фуқаро Холбутаев Фахриддин хонадонида йилига 3 марта ҳосил олиб келинмокда. Бу йилги томорқасидан картошка, лавлаги, помидор, бодринг, кўкатлар етиштирилиб, 20-25 млн.сўм даромад олган.

Туманда тўқсонбости экинларини экиш бўйича барча маҳаллаларда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмокда.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар