Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

05 сентябрь 2022 йил
306
0

Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланди. Қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактаби томон ошиқаётган ўқувчи-ёшларнинг севинчлари чексиз. Бугун туманимиз ёшларини ўз бағрига чорлаган барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди.  

Умумтаълим муассасаларида “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбири “Янги  Ўзбекистонда, эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил қилинди.

Тумандаги 32 та умумтаълим мактабларига жами 1923 нафар болажонлар 1-синфга қадам қўйдилар.

Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган 9-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тантанали тадбирда туман ҳокими Зафар Рузиев ҳам иштирок этди.

Бугунги кунда 860 нафар ўқувчи таҳсил олаётган ушбу таълим муассасасига бу йил 110 нафар ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди. Тадбирда туман ҳокими сўз олиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклаб, янги ўқув йили барча ўқитувчи ва ўқувчилар учун омадли ва сермазмун келишига тилак билдирди.

Тадбир давомида мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган ўғил-қизларга “Президент совғаси” тантанали тарзда тарқатилди. 

Шунинг билан биргаликда туман ҳокими ва туман прокурори Тошкесган МФЙ “Найман” аҳоли пункитида жойлашган мактаб филиалига ҳам ташриф буюришди, ўқувчи ва ўқитувчиларни байрам билан табриклади.

Тадбир ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиши билан янада кўтаринки руҳда давом этди.

Ўқув йилининг илк соатларида барча синфларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбенкистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Мустақиллик дарслари" ўтказилди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар