Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ЗАРБДОР ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ЗАРБДОР ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

26 август 2022 йил
378
0

Озод ва обод Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида энг улуғ, энг азиз байрам – буюк истиқлол шодиёналари ўзгача тароват билан кўтаринки руҳда байрам қилинди.

Мустақиллик байрамига бағишланган тантаналарда Истиқлолнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди, куй-қўшиқларда озод ва обод Ватан мадҳи тараннум этилаётир.

Жорий йилнинг 26 август куни туман марказий ўйингоҳида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантанали нишонланди. Тадбирда Меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари, ёшлар қўйингки, барча-барча байрам кайфиятида. Истиқлолнинг 31 йиллик тантанаси Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. 
- Айни шу кунларда озод ва обод Ватанимиз, Ўзбекистон халқи байрам нафаси билан яшамоқда, - дея табрик сўзларини бошлади туман ҳокими.
- Юртимиз узра Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг шонли 31 йиллиги «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида халқимизнинг аҳиллиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, фаровон турмушимизга шукроналик руҳида зўр кўтаринкилик ва шодиёналик билан нишонланмоқда. Истиқлолнинг ўтган мана шу тарихан қисқа, лекин йили асрларга тенг 31 йил давомида мамлакатимизда улуғвор ўзгаришлар, юксалишларга эришилди.
Туман ҳокимининг байрам табригидан сўнг «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» деб номланган байрам томошалари бошланди. Жажжи ўғил-қизларнинг шўх-шодон қўшиқлари, спортчиларнинг чиқишлари байрам иштирокчилари қалбида завқ-шавқ уйғотди.
Байрам тадбирларида туман маданият маркази санъаткорлари ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари ҳур Ватан, фаровон ҳаётни тараннум этувчи қўшиқлар, жозибали рақслари байрам шукуҳини янада оширди. Байрам иштирокчиларига вилоят ва туман маданият бўлими хонандалари ва Тошкентдан ташриф буюрган таниқли хонандалари Лола Ахмудова, Бекмурод Жўраев ҳамда Ғиёс Бойтаевнинг ҳар бир чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрам тантаналари туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар