Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Мустақиллик байрами муносабати билан Зарбдор туман ҳокимининг табриги

Мустақиллик байрами муносабати билан Зарбдор туман ҳокимининг табриги

31 август 2022 йил
625
0

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Муҳтарам дўстлар! 

Аввало, Сиз азизларни, Сизлар орқали Ватан меҳри билан яшаб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.

Мустақиллик Бу сўзнинг қадри нақадар баланд, нақадар азиз!

Шукурки, бугун ҳур ва озод юртда яшаяпмиз, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти кафолатланган. Истиқлол ато этган мана шу замин бугун ҳар бирингизнинг кўнглингизга ғурур ва ифтихор ҳиссини бахш этиб тургани шубҳасиздир.

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя билан байрам қилаяпти. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Айниқса, сўнгги йилларда, дунёда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз, кескин рақобат, турли қарама-қаршилик ва зиддиятлар туфайли юзага келган ғоят оғир ва мураккаб вазиятда мард ва олижаноб халқимизнинг фидокорона меҳнати билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш бўйича муҳим натижаларни қўлга киритаётганимиз, бу ютуқлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилаётгани, энг асосийси ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгариб, улар самарасини кундалик ҳаётида хис қилиб яшаётганини алоҳида таъкидлаш лозимдир.

Ҳурматли юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Инвестиция” дастурлари замирида одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадлар мужассамдир.

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси  ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 31 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Мамлакатимиз мутақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг “Андижон” ҳамда “Адиробод” МФЙ ҳудудларида қиймати 12,587 млрд сўмлик қурилиш таъмирлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Инсон- жамият – давлат” тамйили асосида белгилаб олган йўл хариталаримиз асосида жорий йилда инвесиция давлат дастури асосида таълим муассасалари биноларини капитал таъмирлаш ва реконстурукция қилишга алоҳида эътибор қаратдик. Жумладан: Янгибод МФЙда жойлашган 3-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширдик. 1986 йилда қурилган Адиробод МФЙда жойлашган 4-сонли умумтаълим мактаби 1247,0 млрд сўмга қайта таъмирланмоқда. Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағларидан 9-сонли мактабда 250 млн. сўм эвазига атрофини ўраш ҳамда олиб бориладиган йўлларни асфальтлаш ишлари тугатилда, 3-сонли мактабда 600 млн. сўмлик қўшимча бино,  32-сонли мактабда 600 млн. сўм эвазига қўшимча бино қуриш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилади.

Жорий йилнинг апрель ойида туман марказидаги “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида туман маҳаллий бюджетининг 300,0 млн сўм эвазига мўъжаз кутубхонанинг очилиши бу ерда яшовчи ўқувчи-ёшлар, ёши улуғ инсонлар, қўйингни, бутун маҳалла аҳлини хушнуд этди.

Бугун олдимизга улкан вазифалар қўйилган. Биринчи навбатда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижросига тўлиқ киришганмиз. Муҳтарам юртбошимизнинг ҳар бир қарори, фармонининг мазмун-моҳияти халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамлар розилиги, юртимиз ободлигига қаратилган. Биз фаолиятимизда халқимизни рози қилишга қаратмоқдамиз. Хусусан, маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, “Темир, аёллар ва ёшлар дафтари”даги киритилган ишсизларни иш билан таъминлаш аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш тизими жорий этилди. Тумандаги 24 та маҳаллаларга танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий кампьютер техникалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. Туманда мавжуд 24 та маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, чорвачилик, дехқончилик, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш "драйвер" йўналишларига ажратилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 3 та ("Чимқўрғон бахт 21-аср" ХК, "ZARBDOR PARRANDA" МЧЖ, “SUPER SAZAN” МЧЖ) “Етакчи тадбиркор”лар 4 та оғир маҳаллалардаги 120 та хонадонлар бириктирилиб, 120 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 60 нафар фуқарога 174,8 млн.сўм субсидиялар ажратилган. Туманда ўтказилган хатлов натижаларига кўра касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 467 нафари касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди.

Тумандаги 2310 нафар фуқаролар томонидан е-auksion.uz электрон савдо палтформаси орқали 1301,9 гектар ер майдоналари ютиб олинди. Бугунги кунга келиб ушбу ерларга  678,0 гектар гиберид маккажўхори, 105,0 гектар кунгабоқар, 85,6 гектар қовун, 75,7 гектар тарвуз, 45.7 гектар пиёз ва 311,9 гектар бошқа ҳосилдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжали маҳсулотлар экилди. Бу албатта аҳолининг даромади ошишига олиб келади. Шунинг билан бирга, “Агробанк” АТБ билан биргаликда 14,7 млрд. сўм маблағи эвазига 23,5 гектар ер майдонларида боғдорчилик, иссиқхона ҳамда балиқчиликни ривожлантириш бўйича 4 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Оқбулоқ МФЙда 10 гектар ер майдонининг 2,4 гектарида иссиқхона, 6 гектарида боғдорчилик ҳамда Шарқ юлдузи МФЙда 4 гектар ер майдонида интенсив усулда етиштирадиган балиқчилик коомплекси ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5214 қарорига асаосан Шарқ Юлдузи МФЙ ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан “Зарбдор парранда” МЧЖ томонидан кооперация усулида маҳалладаги 41 та хонадонга 47,2 минг бош (бройлер) жўжаси тарқатилди ва аҳоли томонидан тарқатилган жўжалар парвариш қилиниб, шартнома асосида етакчи тадбиркор томонидан сотиб олиш тизими яратилди.

Мисол учун, қўшимча даромад олиш истагини билдирган Артикбоев Бобурга 500 та ва Шоназаров Жасурга 2000 та (бройлер) жўжаси кооперация усулида тарқатилди ва мазкур хонадонлар ҳисоб китобларга кўра бир йилда 35-40 млн.сўм доимий даромад манбаига эга бўлди.

Шу билан бирга, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасидаҳоким ёрдамчиси томонидан ушбу маҳалладатадбиркорлик қилиш истагида бўлган 60 нафар фуқароларга 1 173 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

Аҳолининг балиқчилик соҳасига қизиқишидан келиб чиқиб, Шарқ Юлдузи маҳалласидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва ташландиқ жойлардан 5 гектар ер майдони балиқчилик коомплекси учун ҳудудаги кам таъминланган ва ишсиз фуқаролиги мавжуд 83 та хонадонларга 6 сотихдан ажратиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 30 та хонадонга тўлиқ ажратиб берилди ва ушбу хонадонлар томонидан 120 та ховузларга чавоқ ташлаш ишлари амалга оширилди. Амалга оширилаётган ишларимиз аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб бориш ва халқимизни рози қилишдир.

 Қадрли тумандошлар!

Бу йил дехқонларимиз учун синовли йил бўлди, лекин шундай бўлсада табиатнинг синовларини енга олган туманимиз пиллакорлари ва ғаллакорларига ўзларининг камтарона меҳнати билан туманимиз ишлаб чиқаришига муносиб ҳисса қўшганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тарих учун қисқа фурсат бўлган бу вақт ичида не-не ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмади, дейсиз? Шу қисқа давр ичида жаннатмакон юртимизда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, беихтиёр қалбимизни фахр ва ғурур туйғуси чулғаб олади.

Она юрт истиқлол сари юз тутди. Инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимиз Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим устувор мақсад сифатида белгиланган, зеро, мамлакатимизннг келгуси равнақи айнан шу ислоҳот билан чамбарчас боғлиқдир.

 

Мустақиллик бизга чинакам бахт, чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. Зарбдорликлар ҳам юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган, мана шу буюк ишларнинг амалга ошишида Она-Ватанимиз ободлиги ва тараққиёти йулидаги қилаётган барча ишларимизга Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Зарбдор туман ҳокими З.Рузиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар