СЕКТОР РАҲБАРИ “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ”НИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРДИ
Зарбдор туман прокурори, 2-сектор раҳбари Равшан Машарипов сектор ҳудудидаги 6-умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этиб, ўқувчилар, ўқитувчилар ва барча ота-оналарни “Билимлар куни” билан табриклади.арбдор туман прокурори, 2-сектор раҳбари Равшан Машарипов сектор ҳудудидаги 6-умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этиб, ўқувчилар, ўқитувчилар ва барча ота-оналарни “Билимлар куни” билан табриклади.Тантанали тадбирда туман прокурори Р.Машарипов ва бошқа жамоатчилик вакиллари мактаб остонасига илк қадам қўяётган ўғил-қизларга “Президент совғалари”ни топширишди.
Шундан сўнг янги ўқув йили бошланишидан дарак бериб, қўнғироқлар жаранглади. Дастлабки дарслар барча синфларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мустақиллик дарслари бошланди. Р.Машарипов ҳам синфга кириб, мустақиллик дарсларини ўтди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати