Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Томорқасида учта иссиқхонадан унумли фойдаланаётган аёл.

Томорқасида учта иссиқхонадан унумли фойдаланаётган аёл.

26 ноябрь 2022 йил
344
0

Зарбдор тумани Равот МФЙда яшовчи фуқаро Н.Шодмонқулова қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, меҳнатсевар ва тадбиркор деҳқон сифатида агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириб, узум, гилос, анор, помидор, бодринг ва иссиқхона  бўйича юқори натижаларда ҳосилдорликка эришиб келмоқда. 

Томорқачи ўзининг 0.8 гектар ер майдонида 3 нафар оила аъзолари билан меҳнат қилмоқда.

Тажрибали деҳқон ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, “Томорқа қўшимча-даромад манбаи” шиори остида иш кўради. Томорқаси учун маҳаллий ўғитдан фойдаланади. Ерни ўз вақтида шудгорлаш ва ўғитлаш ишларини ташкил этганлиги сабабли, туман миқёсида семинарлар ташкил этилиб, уста деҳқон тажрибаси оммалаштирилмоқда.

Ердан фойдаланиш сирларини яхши билган деҳқон нафақат туман, вилоят миқёсида ҳам юқори кўрсаткичда ҳосил олишга эришган.

Жумладан, иссиқхонасида лимон, банан, саримсоқпиёз, пиёз, кўкатлар махсулотларини етиштириб, 42,0 млн.сўм даромад олган.

Самарали меҳнатлари ҳар йили ўртача 28.0 млн.сўм соф фойда олган.

Хонадонда оила эҳтиёжидан келиб чиқиб 3 бош қорамол  боқилади.

Тумандаги касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорликда мазкур коллеж ўқувчиларга ҳар йилнинг феврал ойида иссиқхона ташкил этиш, сабзавот махсулотларини етиштириш соҳасидаги бой тажрибалари асосида маҳорат дарслари сифатида амалиёт дарслари ўтади.

Бундан ташқари тумандаги  ердан самарасиз фойдаланаётган, тажрибасиз томорқачилар учун экин экиш муддати ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида амалий ёрдам бериш орқали деҳқончилик сирларини ўргатиб келмоқда.

Н.Шодмонқулова худуддаги қишлоқ врачлик пункти, мактаб биноларини ва қабристонни таъмирлашга ҳомийлик ёрдамларини берди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўз етиштирган махсулотларидан бериш орқали доимий ёрдам бериб келади.

Заҳматкаш ва тажрибали деҳқон, сахий ва элпарвар инсон сифатида нафақат маҳаллада, балки туман миқёсида ҳурматга сазовар бўлган.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар