Стол тенниси бўйича 1-ўринни Зарбдор туманининг Навоий МФЙ жамоаси қўлга киритди.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бўлими хамда вилоят Спортни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда спортнинг стол тенниси бўйича маҳалла жамоаларининг 13-16 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида "Маҳалла кубоги" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятимиздаги 12 та туман (шаҳар) маҳалла жамоаларидан 24 та иштирокчи қатнашди.
Мусобақа Ўзбекистон стол тенниси федерацияси қоидаларига асосан жамоавий тартибда ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра
1-ўринни Зарбдор туманининг Навоий МФЙ жамоаси қўлга киритди.
Мусобақа ғолиби Зарбдор тумани Навоий МФЙ жамоаси жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати