Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Zabrdor tumanidan quyidagicha murojaat kelgan...” мазмунидаги пост юзасидан расмий муносабат.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Зарбдор туман бўлимининг маълумотга кўра фуқаро Тўйчиев Бахром Холмўминовичнинг оиласи (Холмуродова Фарида Асатуллаева турмуш ўртоғи) 2022 йил 19 ноябрдаги Халқ Депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг VI-49-180-9-49-К/22-сонли қарори билан “Темир дафтар”га киритилган. Фуқаро Тўйчиев Бахром Холмўминович субсидия асосида тикув машинкаси олиш учун 2022 йил 1 декабрда “ONLINE-MAHALLA” платформаси орқали ариза киритган. Аризасида қайси турдаги тикув машинкасини олиш кўрсатилмаганлиги сабабли рад жавоби берилган.
Фуқаро томонидан аризада келтирилган камчиликлар бартараф этилиб, қайта ариза юборилганда “ONLINE-MAHALLA” платформаси орқали қайта кўриб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам берилади.
Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан жамоатчилик ўртасида ташкилотга нисбатан нотўғри ва салбий фикр уйғотмаслик учун маълумотларни кенг оммага эълон қилишдан олдин, унинг асл моҳиятини тўлиқ ўрганишларини, зарур бўлса ҳокимлик ишонч телефонлари ёки ижтимоий тармоқлар орқали тушунмовчилик ҳолатлари юзасидан мурожаат қилишлари ва ойдинлик киритиб олишларини сўраб қолган бўлардик.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати