Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Конституция инсон ҳуқуқларини кафолатлайди”

“Конституция инсон ҳуқуқларини кафолатлайди”

07 декабрь 2022 йил
293
0

Барчамизга маълумки, 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII-чақириқ XI-сессиясида муҳим тарихий ҳужжат фуқароларимизнинг асрий орзуси-эркинлик, мустақиллик, ижтимоий адолат, миллий давлатчилик, қадриятларимизни тиклаш, халқимизнинг ҳар томонлама эркин ва фаровон яшашларини кафолатловчи Бош Қонун яъни мустақил Ўзбекистонимизнинг биринчи Конституцияси қабул қилинди. 

Ўзбекиcтон Республикасининг Бош Қомуси, яъни Конституциямизга тўхталиб ўтар эканман, Конституция 6 бўлим ва 26 бобдан иборат  бўлиб, 128-моддани ўз ичига олади.

Ушбу қонунимиз 4 та асосий принципдан иборат бўлиб, Конституция қонунларнинг устунлигини ва инсонларнинг турли соҳалардаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини таъминлаб келмоқда.

Бугунги кунда биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуслари билан ҳар йили 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинган кунни байрам сифатида тантанали нишонлаб келамиз.

Айтиш жоизки, ҳар бир давлатнинг Конституцияси аввало унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, онги ва маданиятини акс эттиради. Шу маънода 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон халқининг сиёсий донолиги ва тафаккури маҳсулидир.

Туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра, илғор миллий ва умуминсоний қадриятларни Ўзида мужассам этган Асосий қонунимизда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи - инсон деган фикр илгари сурилгани, катта тарихий воқеадир.

Конституциямизнинг «Муқаддима»сида мустаҳкамлаб қўйилганидек, инсон ҳуқуқлари ва давлат мустақиллиги ғояларига садоқат, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаш, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таяниш, демократия ва ижтимоий адолатни, қонунийликни ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқнинг жаҳонда этироф этилган қоидалари устунлигини тан олиш, Ўзбекистон фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва ниҳоят, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш каби олижаноб мақсадларини кўзлайди.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинди. Шунингдек, ривожланган демократик давлатларнинг Конституция яратиш тажрибасидан ижодий фойдаланилди.

Конституцияда фуқуроларнинг аҳиллиги, халқимизга хос одамийлик, умуминсоний қадриятларга ҳурмат каби фазилатлар Ўз аксни топди. Қардошлик ва дўстлик анъаналари, халқларнинг ўзаро тотувлиги ва қЎшничилиги принциплари ҳам унда муҳим ўрин тутади.

Асосий қонунимизнинг энг муҳим хусусияти шундаки, унда инсонни улуғлаш, унинг эркин равнақ топиши учун реал шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Конституциямизнинг Х-бобида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланган бўлиб, 43-46-моддаларини ўз ичига олади.

Жумладан, 43-модда. Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

44-модда. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

46-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Конституциямиз Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуққий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш учун зарур барча иқтисодий, ижтимоий, сиясий ҳамда маданий-маънавий ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайди.

Жиззах вилоят суди судьяси Л.Мамаражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар