Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

13 декабрь 2022 йил
234
0

Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги, ёшлар ва ёшлар етакчиси ҳамда маҳаллий ОАВлари, блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. 

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Азалдан юртимиз ўзининг болажонлиги, ёшларнинг камолоти барча даврларда устувор бўлиб келгани билан ажралиб туради. Статистик маълумотларга кўра, бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда эса бу кўрсаткич эътироф этса арзигулик – аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади. Шу маънода ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак муболаға бўлмайди.

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш, унинг қонуний-меъёрий асоларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Кам сармоя талаб қиладиган, тез модернизация қилинадиган ва бозор конюктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша оладиган бизнес юритиш замон талабига айланди десак муболаға бўлмайди. Кичик бизнес бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётни таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади.

Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.

Аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда. Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Халқ фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Бу дастурлар аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан, бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимлари яратилмоқда.

Зарбдор туманида ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда. Жумаладан, жорий йилда Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг инфографика кўрсатилган юқори натижаларга эришилди. Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган 9 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар, 149 нафарига деҳқончилик қилиш учун 1 гадан ер майдонлари, 128 нафарига меҳнат қуроллари билан бандлиги таъминланди. 

Тадбиркорликнинг ривожланиши кўп омилларга, биринчи навбатда тадбиркорнинг билими, тажрибаси ва ишбилармонлигига боғлиқ. Бугунги куннинг тадбиркори менежмент, раҳбарлик усуллари асослари, иқтисодий масалалар бўйича бизнесни режалаштириш, хўжалик фаолиятини таҳлил этиш, чиқимларни камайтириб, фойдани кўпайтириш, шунингдек, ҳуқуқ ва психология соҳаси каби билимларни эгаллаши зарур. Чунки замонавий ишлаб чиқариш жуда мураккаб, техника воситалари ва технологиялар муттасил такомиллашиб бормоқда.

Мамлакатда юқоридаги каби иқтисодий лойиҳаларни амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Зарбдор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар