ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Барчамизки маълумки мамлакатимизда ерга бўлган хусусий мулкнинг кафолатланиши ва ҳимояланиши барқарор иқтисодий ўсиш кафолоти бўлаётганлигини кузатишимиз мумкин.
Хусусан ўтаган давр мабойнида хусусий мулкни қўллаб-қувватлашга оид Президентимизнинг кўплаб Фармон ва қарорлари, қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ушбу ташабуслар доирасида юртимиздаги барча турдаги давлат мулкларини жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш, шунингдек ижарага ва ишончли бошқарувга бериш оммавий савдолар орқали (аукционлар, танловлар ёки музокараларга оммавий таклиф этиш йўли билан) амалга оширилиши йўлга қўйилди.Ушбу вазифаларни бажаришда давлат мулкаларини реализация қилишни инсон омили аралашувсиз юртимизни барча фуқароларга тенг имконият яратишда Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-ауксионларни ташкил етиш маркази” ДУК томонидан хизмат кўрсатадиган e-auksion.uz яхлит электрон савдо тизими яратилди.
Янгиланган бош қомусимизда ҳам (68- модда)
Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин мумкинлиги белгиланди.
Бундан ташқари фуқароларимизнинг хусусий мулкларини ҳимояланиши кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини -давлатнинг конституцавий мажбурияти сифатида ўз аксини топди.Давлат шу орқали ўзига муҳим мажбуриятларни олмоқда.
Ўзбекистон Респуликаси Президент томонидан 09.03.2023 йилдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сон Қонун имзоланди.Қонун 10 та боб 56 та моддадан иборат.
Ушбу қонунунинг мақсади давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Унга кўра, давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи қуйидаги асосларга кўра юзага келади:
- шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда;
- мол-мулкни ёки мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек, давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда;
- суд қарорлари асосида.
Қонунга мувофиқ, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди, жумладан:
- Ўзбекистон ҳудуди доирасидаги ер, ерости бойликлари, сув омборлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
- моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан, хиёбонлар ва ботаника боғлари.
Қонун билан давлат мулклари тўғрсидаги маълумотлари барча учун очиқ бўлиши керак бўлган муассалар таркиби белгиланди.
Ўзбекситон Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлиги давлат мулкини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, қонун давлат мулкига эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдланиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тартибини, бошқарув органларига бўлган талабларни, давлат мулки реестрини юритиш ва маълумотларни ошкор этиш тартибини белгилайди.
Ушбу қонун қабул қилиниши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга, давлат мулкини бошқариш соҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда бу соҳада давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва ваколатларини аниқ белгилаш, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Фарход Муродов
"Электрон онлайн-аукционларни
ташкил маркази" ДУК
Жиззах вилояти худудий вакили,
Ҳалқ депутутлари Зарбдор тумани кенгаши депутати