Умумтаълим мактабларининг кадрларлар билан ишлаш мутахассисларига амалий семинар бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган барча мактаб кадрларлар билан ишлаш мутахассислари билан биргаликда Зарбдор туман адлия бўлими ходими И.Калонов ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари А.Абдуваитов, Ф.Эшалиевлар тарғибот тадбирида Ўзбекстон Республикаси Президентининг 29.06.2021 йилдаги ПҚ-5168-сонли “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Зарбдор туманидаги давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “e-huquqshunos” электрон тизими юзасидан ўқув амалий тушунтириш бериб ўтди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-173-сонли қарори юзасидан йиғилиш иштрокчиларига оддий ва содда қилиб семинар трейнинг ўтказилди.
Бунда, “e-huquqshunos” электрон тизими қуйидаги асосий имкониятлари тўғрисида Зарбдор туман адлия бўлимининг Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими Ф.Эшалиев батафсил тушунтириш берди.
Шунингдек, электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш ва электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Юридик хизмат кўрсатиш марказига юборади.
Юридик хизмат кўрсатиш марказнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириши юзасидан тушунтиришлар берилиб ўтилди.
Электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Юридик хизмат кўрсатиш марказидан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлайди.
Бунда давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, туманда хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга юборади.
Шунингдек тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали жойлаштириб борилганлиги юзасидан видео ролик шаклида тушунтириш берилди.
Қолаверса, Давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Юқоридаги масалалар юзасидан семинар иштрокчиларига аниқ ва қизиқарли қилиб савол жавоб тариқасида фикр алмашиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти А.Абдуваитов